07:30 / 04.03.2021
1 928

Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди

Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
Ижтимоий тармоқларда америкалик актриса Ким Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолиши акс этган сурат пайдо бўлди. Юлдузнинг стилисти Крис Эпплтон суратни Instagram’даги саҳифасида жойлаштирди. Суратда креслода ухлаб қолган Кардашьян тасвирланган.
[media=https://www.instagram.com/p/CL4nQM2BaFn/?utm_source=ig_embed]
Ким, мен сени севаман”, - деб ёзган стилист сурат остида.
Сурат тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Айни пайтда фойдаланувчилар турли мазмундаги изоҳларни қолдиришмоқда, суратга кўплаб мемлар тайёрланди.

Юлдузнинг ўзи ҳам сурат ҳақида билиб қолди. У жанжал кўтариш ўрнига, умумий флэшмобга қўшилди ва ўз аккаунтига суратни жойлаштирди.
Айни пайтда сурат 170 мингдан ортиқ лайк тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, февралда Ким Кардашьян турмуш ўртоғи хонанда Канье Уэст билан ажрашишга ариза топширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Эр-хотин мулкий низоларни ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш йўлида катта ютуқларга эришган.

Ким Кардашьян ва Канье Уэст 2014 йилда турмуш қуришган. Жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди