Фото: NASA
Марсга қўндирилган «Perseverance» ровери илк синов юришини амалга оширди, дея хабар берди NASA.
Бу бизнинг вақт билан пайшанба кунига тўғри келиб, 33 дақиқа давом этган. Шу вақт оралиғида олти ғилдиракли қурилма 6,5 метр юрган: тўрт метр олдинга, 150 даражага бурилиш ва ортга 2,5 метр.
Бу марскезарнинг келгусидаги тизим ва илмий ускуналари созланиши арафасида ўтказилган илк синов эди. NASA таъкидлашича, ровер масофадан туриб берилган барча буйруқларни сўзсиз бажарган, энди у келаётган икки йил давомида қаерга йўналтирилса ўша ёққа йўл олиб, илмий ўрганишлар билан шуғулланади.
«Илмий ишга киришган пайти ровер бир юришда 200 метр ва ундан кўпроқ масофага ҳаракатланишини кутяпмиз», — дейилади NASA хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Perseverance»га ўтган йил июль ойида Ердан старт берилган бўлиб, 2021 йилнинг февраль ойида Марсда муваффақиятли қўндирилганди. У шу пайтгача Марснинг фотосуратлари билан бирга видеосини ҳам Ерга узата олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди