14:55 / 06.03.2021
1 590

Байден Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Байден Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
Фото: AP Photo/Patrick Semansky
АҚШ президенти Жо Байден Эронга қарши 1995 йилда киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтирди.

Байден Билл Клинтон маъмурияти даврида Эронга нисбатан эълон қилинган "фавқулодда ҳолат" режими бир йилга узайтирилгани тўғрисида конгрессга билдиришнома жўнатган.

"Эрон ҳукуматининг ҳаракатлари ва сиёсати миллий хавфсизлик, халқаро сиёсат ва АҚШ иқтисодиётига алоҳида хатар солишда давом этмоқда", - дейилади АҚШ президентининг конгресс раҳбариятига юборган билдиришномасида.

1995 йил 15 мартда АҚШ президенти Билл Клинтон Американинг Conoco компанияси ва Эрон миллий нефть компанияси ўртасидаги келишувни блоклаган, 8 майда эса АҚШ фирмаларига Эрон нефть ва газ конларида иш олиб боришни тақиқловчи фармонни имзолаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди