13:30 / 08.03.2021
1 559

Таиландда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари чўкаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди

Таиландда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари чўкаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди
Фото: Reuters
Таиланд ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари Ко Аданг қирғоғи яқинида ёнаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди, дея хабар бермоқда Meduza.

Чўкаётган кеманинг саккиз нафар аъзоси денгизга сакраб қутулиб қолган. Кейинчалик уларни балиқ овлайдиган кема олиб кетган.

Маълум бўлишича, ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари воқеа жойига денгизга нефть тўкилган-тўкилмаганини текшириш учун келган. Улар чўкаётган кемани хавфсиз масофадан камера ёрдамида кузатаётган вақтда мушукчаларни пайқаб қолган. Қўрқиб кетган жониворлар бир-бирининг пинжига суқилиб, кема тўсинига чиқиб олган.

Фото: Reuters
Буни кўрган денгизчилардан бири дарҳол ёрдамга шошилган: у қутқарув нимчасини кийиб, ёнаётган кемадаги мушуклар томон сузган. Денгизчи уларни бирин-кетин елкасига олиб, ҳарбий денгиз кучларининг кемасига олиб ўтган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда мушукчалар хавфсиз жойда — улар Таиланд ҳарбий денгиз кучларининг қўмондонлик пункти жойлашган Ко Липе оролида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари чўкаётган кемадан тўртта мушук боласини қутқариб қолди