20:16 / 09.03.2021
1 611

Ақл бовар қилмас нарх: Twitter тарихидаги энг биринчи твит сотувга қўйилди

Ақл бовар қилмас нарх: Twitter тарихидаги энг биринчи твит сотувга қўйилди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Twitter раҳбари Жек Дорси ижтимоий тармоқ тарихидаги энг биринчи твитни аукционга қўйди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Машҳур ижтимоий тармоқдаги биринчи твит 15 йиллар олдин ёзилган. Дорси қисқа жумла ёзган: «Шунчаки ўзимнинг твттр’имни созлаяпман».

Тарихий твит Valuables онлайн аукционида пайдо бўлган. Аукцион шартларига кўра, ушбу постни харид қилган инсон «муаллиф томонидан имзоланган ва текширилган ноёб рақамли сертификат»ни ҳам қўлга киритади. Гап ўзига хос рақамли имзо ҳақида кетмоқда.

Пост сотувга қўйилганига қарамай, олдингидек Twitter’да трансляция қилинаверади.

Ҳозирча Дорсининг твити учун берилган энг юқори нарх 2,5 миллион долларни ташкил этмоқда. Бу каби нархни таклиф этган инсон — Bridge Oracle бош директори Хакан Эстави. Эҳтимолий харидор аслида ушбу твит учун бундан ҳам кўпроқ тўлашга тайёрлигини билдирган. У 10 миллион долларгача беришга тайёр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ақл бовар қилмас нарх: Twitter тарихидаги энг биринчи твит сотувга қўйилди