10:00 / 12.03.2021
1 557

АҚШда меҳмонхоналар тармоғи биткоинларни қабул қилишни бошлайди

АҚШда меҳмонхоналар тармоғи биткоинларни қабул қилишни бошлайди
Фото: Google Images
АҚШнинг Орландо шаҳридаги меҳмонхоналар тармоғи BitPay билан тўлов шакли сифатида криптовалютани биринчи бўлиб қабул қилиш учун ҳамкорлик шартномасини тузди. Бу ҳақда Travel Pulse хабар берди.

Kessler Collection’нинг саккизта меҳмонхонаси биткоин, Ethereum, Dogecoin ва яна бир нечта барқарор криптовалюталарни қабул қилади.

Меҳмонхоналар тармоғи раиси ва бош директори Ричард Кесслернинг сўзларига кўра, криптовалюта билан тўлаш ҳозирги вақтда туризм соҳасидаги энг инновацион концепциялардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолда барча томонлар фойда кўради: саёҳатчилар муқобил тўлов усулига эга бўлади, меҳмонхоналар криптовалютадаги тўловларга бўлган талабни қондира олади, рақамли валютанинг ўзи эса янада оммалашади ва кўпроқ тарқалади.

BitPay’нинг тижорий директори Сонни Сингҳнинг таъкидлашича, криптовалюта халқаро саёҳатчиларга тўловларни соддалаштиришга ёрдам беради: саёҳатчилар учун кредит карталаридан кўра биткоинлардан фойдаланиш қулайроқ.

Маълумот учун, сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Таиланд ҳукумати криптовалюта эгаларини саёҳатга таклиф қилишни режалаштирмоқда. Айни пайтда қироллик криптовалютада тўловларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида маҳаллий корхоналар ва туризм агентликлари билан ишламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда меҳмонхоналар тармоғи биткоинларни қабул қилишни бошлайди