18:17 / 14.03.2021
2 535

Саёҳат қилиш учун энг ёқимсиз мамлакатлар номи маълум бўлди

Саёҳат қилиш учун энг ёқимсиз мамлакатлар номи маълум бўлди
Фото: «ТАСС»
Саёҳат қилиш учун энг ёқимсиз мамлакатлар сифатида сайёҳлар чегарадан ўтгандан кейин карантинда бўлиш талаб этиладиган давлатларни кўрсатди. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг (IATA) расмий сайти хабар берди.

Тўпланган маълумотларга кўра, сайёҳларнинг 84 фоизи ҳеч қачон ўзини яккалашни талаб қиладиган мамлакатларга боришни истамайди. Улар орасида Чили, Перу, Жанубий Корея, Таиланд, Польша, Тунис ва бошқа давлатлар бор.

Шунингдек, тадқиқот давомида аниқланишича, сўровномада қатнашганларнинг 57 фоизи кейинги икки ой ичида саёҳат қилишни режалаштирмоқда, 81 фоизи эса вакцинациядан кейин саёҳат қилишга тайёр эканини айтди.

Шу билан бирга, сайёҳларнинг 68 фоизи мамлакатлар ўртасида эркин ҳаракатланиш имконияти йўқлиги сабабли ҳаёт даражаси ёмонлашганини таъкидлади. Масалан, сайёҳларнинг 40 фоизининг таъкидлашича, дам олиш учун саёҳатга бора олмаслик уларнинг психологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатган, респондентларнинг учдан бири қисми айтишича, чегаралар ёпилиши сабабли уларнинг бизнеси зарар кўрган.

«Ҳозирда ҳамма учун асосий устувор масала — COVID-19 пандемияси даврида хавфсизлик. Аммо биз чегараларни очиш, хатарларни бошқариш ва одамларга ўз ҳаётларида яшаш имкониятини бериш йўлини белгилашимиз муҳим ҳисобланади», — деб таъкидлади IATA бош директори Александр де Жуниак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саёҳат қилиш учун энг ёқимсиз мамлакатлар номи маълум бўлди