
Фото: Известия
Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Қримни Киев назорати остига қайтариш бўйича стратегияни қабул қилди. Бу ҳақда Қримнинг курортлар ва туризм бўйича собиқ вазири Александр Лиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қрим маъмурияти билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаслиги ҳамда бу ерда ўтказилаётган сайловларни тан олмаслиги ва Россияга қарши санкциялар юмшатилишига йўл қўймаслиги лозим.
Украина халқаро судлардаги ишларни кучайтиради ҳамда қримликларни Украина олий таълим муассасаларига кириш имконияти билан таъминлайди, деб қўшимча қилди Лиев.
14 март куни Украина қуролли кучлари бош штабининг оператив бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Виктор Назаров Украина 2014 йилда Қримни қайтариб олиш учун уруш бошламоқчи бўлганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу режа мамлакат қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Михаил Куцин томонидан рад этилган.
Қрим 2014 йил 16 мартида ўтказилган референдум асосида Россия таркибига киритилганди. Ўшанда Қримда РФ қуролли кучларининг ҳарбий бўлинмалари жойлаштирилган, президент Владимир Путин бу ҳарбийлар «Қрим халқ мудофаа кучларига кўмак сифатида юборилгани» ҳақида айтганди. 17 март куни Қрим парламенти мустақиллик ҳақида фармон қабул қилиб, Қримни Россия таркибига субъект сифатида қўшиб олиш учун мурожаат қилади. 18 март куни Владимир Путин Қрим Республикасини мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида қарор имзолайди. Шу куннинг ўзида Россия ва Қрим республикани ҳамда Севастопол шаҳрини Россия Федерацияси таркибига киритиш бўйича келишув имзолайди.
2014 йил 27 март куни БМТ Бош ассамблеяси Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан оладиган резолюцияни қабул қилган. Унда референдум қонуний кучга эга бўлмаганлиги айтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар