
Мумбайлик 24 ёшли Оқил Малик мусиқий теле-шоу эфири вақтида залдаги томошабинлар қаторидан туриб келган ва телебошловчи Гавҳар Ханга ташланиб, уни уриб юборган. Бу ҳақида "Independent" хабар қилади.
"Телебошловчининг ўта калта либосларда саҳнага чиққани Оқил Маликнинг ғазабини келтирган" дейилади нашрдаги хабарда.
"Мусулмон аёли жамоат жойида бундай кийимда кўриниши яхши эмас" - деб фикр билдирган воқеа жойига етиб келган полиция вакили ҳам.
Айни пайтда Оқил Малик ҳибсда ушлаб турилибди ва унга нисбатан Ҳиндистон Жиноий кодексининг "шилқимлик учун" моддаси бўйича айблов қўйилиши кутилмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар