09:29 / 18.03.2021
1 937

Пентагон Қандаҳорда толибларга қарши зарбалар берилганини тасдиқлади

Пентагон Қандаҳорда толибларга қарши зарбалар берилганини тасдиқлади
Фото: Sipa USA Luka Dakskobler / SOPA Images/Si
Охирги икки сутка давомида АҚШ қуролли кучлари Қандаҳор вилоятида "Толибон" жангариларига қарши зарбалар берди. Бу ҳақда Американинг Афғонистондаги кучлари вакили АҚШ пиёда қўшинлари полковниги Сонни Леггетт маълум қилди.

"АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари охирги 48 соат давомида Афғонистон миллий хавфсизлик кучларига ҳужум қилган "Толибон" жангариларига ҳаводан зарбалар берди", - деб ёзди Леггетт Twitter саҳифасида.

Леггеттнинг сўзларига кўра, Америка қўшинлари Афғонистон миллий хавфсизлик кучларини "АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги келишувга мувофиқ" ҳимоя қилишда давом этади.

Толиблар Афғонистон ҳудудидаги хорижий ҳарбий контингентга қарши операциялар ўтказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Улар Америка томонини илгари эришилган келишувларни бузган ҳолда жангарилар позицияларига зарба беришда айблаган.

2020 йил 29 февралда президент Доналд Трамп бошчилигидаги аввалги АҚШ ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати Доҳада тинчлик келишуви имзолаганди. Келишувга кўра, АҚШ, унинг иттифоқчилари ва коалиция 14 ой ичида Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олганди. Толиблар эса ўз навбатида Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳаракатлар учун фойдаланмасликка кафолат берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Қандаҳорда толибларга қарши зарбалар берилганини тасдиқлади