17:17 / 18.03.2021
2 455

Сергей Шойгу: «Россия Қозоғистонни ўзига қўшиб олмоқчи экани ҳақидаги миш-мишлар — хомхаёл»

Сергей Шойгу: «Россия Қозоғистонни ўзига қўшиб олмоқчи экани ҳақидаги миш-мишлар — хомхаёл»
Фото: Global Look Press
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қозоғистонни ўзига қўшиб олмоқчи экани ҳақидаги фикрларни хомхаёл (фантазия) деб атади. Бу ҳақда у Қозоғистоннинг Tengrinews нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

«Келинг, бундай хаёлларнинг барчасидан ерга тушайлик! Биз азалдан биродарлик муносабатларига эгамиз. Бизда ўзаро ниманидир бўлишиш учун мутлақо ҳеч қандай сабаб йўқ», — деди Шойгу.

У журналистнинг баъзилар «Россия Қозоғистонни ўзига қўшиб олишни қатъий ният қилган, деб ўйлайди» деган гапига шу тарзда жавоб қайтарди.

Мудофаа вазирлиги раҳбари 1998 йилда Россия ва Қозоғистон чегараларни тўлиқ демаркация қилишни амалга оширганини ва кейинчалик чегара тўғрисидаги битимни имзолаганини қўшимча қилди.

2020 йилнинг ёзида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султон Москва ва Минск билан фаол ҳамкорлик қилаётганини, аммо Қозоғистон Россия—Беларусь иттифоқига қўшилиш ниятида эмаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сергей Шойгу: «Россия Қозоғистонни ўзига қўшиб олмоқчи экани ҳақидаги миш-мишлар — хомхаёл»