23:55 / 18.03.2021
2 198

Асалариларни қўллари билан бошқа уяга кўчирган америкалик қиз TikTok’да машҳур бўлди

Асалариларни қўллари билан бошқа уяга кўчирган америкалик қиз TikTok’да машҳур бўлди
Кадр: YouTube
TikTok’да ҳимоя костюмисиз асалариларни қўллари билан ушлаб, уларни янги уяга кўчирган америкалик қиз машҳурликка эришди, деб ёзади Unilad.

Видеода Texas Beeworks компанияси асосчиси Эрика Томпсон унга ўзининг омборида асалари уясига дуч келган оила мурожаат қилганини сўзлаган. Асаларичи ариларнинг бир қисмини ва она асаларини ўзи билан бирга олиб келган уяга кўчирган, қолганлари унинг ортидан эргашган. Қиз буларнинг барчасини оддий кийимда, бирор-бир ҳимоя воситаларисиз амалга оширган.

Newswеек маълумотларига кўра, видео 61 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган бўлиб, 11,7 миллионта лайк йиғган ва 213 мингдан ортиқ изоҳ тўплаган. «Видеомга бунчалик муносабат бўлишидан ҳайратга тушдим. Бу мен учун оддий иш куни», — дейди Томпсон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Асалариларни қўллари билан бошқа уяга кўчирган америкалик қиз TikTok’да машҳур бўлди