
Жо Байден ва Владимир Путин/Фото: ТАСС
Россия президентининг фикрича, унинг Байден билан "тўғридан тўғри очиқ баҳси" икки мамлакат халқлари учун ҳам, бошқа давлатлар учун ҳам қизиқ бўлади.
Россия президенти Владимир Путин ташқи ишлар вазирлигига АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқотга тайёргарлик кўриш топшириғини беришини айтди.
"Ўтган сафар телефон орқали суҳбатлашиш ташаббуси президент Байден томонидан чиққанди. Бу сафар мен суҳбатимизни давом эттиришни таклиф қилмоқчиман. Фақат бир шарт билан: жонли эфирда, очиқ суҳбатлашамиз", - деди Путин.
Россия президентининг фикрича, унинг Байден билан "тўғридан тўғри очиқ баҳси" икки мамлакат халқлари учун ҳам, бошқа давлатлар учун ҳам қизиқ бўлади.
"Буни узоққа чўзмоқчимасман. Дам олиш кунлари озроқ ҳордиқ чиқариш учун тайгага бормоқчиман. Суҳбатни эртага ёки душанба куни ўтказишимиз мумкин. Биз Америка томони учун қулай бўлган вақтга тайёрмиз", - деди Путин.
"Ҳозироқ ташқи ишлар вазирлигига тегишли топшириқ бераман", - деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ Жо Байден АВС телеканалига интервью берар экан, «Путинни қотил деб ўйлайсизми?» деган саволга «Ҳа» деганди.
Владимир Путин Жо Байденнинг сўзларига «ким нима деган бўлса, ўзи шунақа», деб жавоб қайтарди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар