22:30 / 21.03.2021
924

Зеленский офиси олдидаги тартибсизликларда Порошенко айбланди

Зеленский офиси олдидаги тартибсизликларда Порошенко айбланди
Фото: РИА Новости /Стрингер
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко амалдаги президент Владимир Зеленский офиси биноси олдида 20 март куни тартибсизликлар билан кечган намойишнинг бош ташкилотчиси деб аталди. Бундай баёнот билан Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк чиқди.

Таъкидланишича, 5 кун давомида ушбу акция ижтимоий тармоқларда Порошенко бошчилик қиладиган “Европа бирдамлиги” партиясига алоқадор саҳифаларда фаол илгари сурилган. Подолякнинг айтишича, 20 мартдаги акция ҳукуматга сиёсий босим ўтказиш мақсадида уюштирилган.

Шубҳасиз, фикримча, Пётр Алексеевич Порошенкони унинг асосий ташкилотчиси деб аташ мумкин”, деб қўшимча қилган Подоляк.

20 март куни кечки пайт Зеленский офиси биноси олдида мингдан кўпроқ киши тўпланиб, “Ўнг сектор” ташкилотининг Одессадаги бўлимининг собиқ раҳбари Сергей Стерненкони озод қилишни талаб қилишган.

Асосан ёшлардан иборат бўлган намойишчилар файерлар ёқиб, президент офисига петарда ва портловчи пакетлар улоқтиришган.

23 февралда Одесса суди Стерненкони одам ўғирлашда айбдор деб топиб, уни 7 йилга озодликдан маҳрум этган. Стерненко чиқарилган ҳукмдан норозилик билдирган. Ҳукм чиқарилгандан кейин Стерненко тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.

Стерненконинг таъкидлашича, уни озодликдан маҳрум қилиш Украина президенти офисидан “буюрилган”.

Бу қарор Банковаядан (Зеленский офиси жойлашган кўча номи) диктовка қилинган. У танқид қилишимизни унча хушламайди”, деб айтган Стерненко суд залида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Зеленский офиси олдидаги тартибсизликларда Порошенко айбланди