Фото: «ВВC»
Покистонда аёлни фарзандларининг кўз ўнгида зўрлаган икки эркак ўлимга маҳкум этилди. Суд уларни зўрлаш, одам ўғирлаш, талончилик ва терроризмда айблади, дея хабар бермоқда ВВC.
Жиноят ўтган йилнинг сентябрь ойида содир этилган. Aёл икки фарзанди билан мамлакат шимоли-шарқидаги Лахор шаҳрига кечга яқин йўл олган, аммо машинасида бензин тугаб қолган. У қариндошлари билан боғланиш ва эвакуатор чақириш учун йўл четида тўхтаган. Шунда икки эркак машинасига бостириб кириб, уни зўрлашган ва талончилик қилишган.
Воқеадан сўнг шу заҳоти полиция айбни қисман жабрланувчига юклашга уринишган. Уларнинг фикрича, жабрланувчининг ўзи тунда кимсасиз йўлда кетган, ёнилғи даражасини текширмаган.
Полициянинг муносабати кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди, минглаб одамлар жабрланувчини айблаш тактикасидан воз кечишни ва қонунчиликни аёлларни яхшироқ ҳимоя қилиши учун ўзгартиришларини талаб қилиб, кўчаларга чиқдилар.
Расмийлар уларга қулоқ солишди ва Покистон декабрь ойида янги қонунларни қабул қилди. Унга кўра зўрлаш ишларини тезроқ кўриб чиқиш ва жазоларнинг қатъийлиги таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади