11:00 / 23.03.2021
1 435

Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилди

Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилди
Фото: AP Photo
Болгария Ташқи ишлар вазирлиги россиялик икки нафар дипломатни persona non grata деб эълон қилди ва уларга мамлакатдан чиқиб кетишлари учун 72 соат вақт берди. Бу ҳақда вазирлик ахборотига асосланиб bTV хабар тарқатган.

Аввалроқ Болгария прокуратураси икки нафар россиялик дипломатнинг жосуслик фаолияти билан шуғуллангани ва дипломатик мақомига тўғри келмайдиган ишларни қилганини маълум қилганди.

Софиядаги Россия элчихонаси Болгария ҳукуматининг навбатдаги асосланмаган ҳаракати Россия—Болгария ўртасидаги конструктив мулоқотга хизмат қилмаслигини қайд этган. Элчихона Россия мазкур ҳаракатларга нисбатан жавоб қайтариш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтган.

19 март куни Болгария прокуратураси маҳаллий амалдорлардан иборат гуруҳнинг қўлга олингани, улар Россия манфаатини кўзлаб, жосуслик билан шуғулланганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берган. Ҳибсга олинганлар орасида россияликлар бўлмаган.

2019 йил октябрь ойидан бери Болгария жами саккиз нафар россиялик дипломатни ортга қайтарган (22 март куни persona non grata бўлган икки дипломатни ҳам қўшиб ҳисоблаганди). Қайтарилганларнинг ҳаммаси жосуслик фаолиятини олиб борганликда гумон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилди