12:05 / 26.03.2021
685

Facebook асосчиси Цукерберг интернетни ислоҳ қилишни таклиф этди

Facebook асосчиси Цукерберг интернетни ислоҳ қилишни таклиф этди
Фото: Reuters
Facebook бош директори Марк Цукерберг интернет қоидаларини ислоҳ қилиш бўйича қадамларни тушунтириб берди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Ҳукумат расмийлари томонидан коронавирус пандемияси ҳамда 2016 ва 2020 йилдаги АҚШ президентлигига сайловлар ҳақидаги нотўғри ахборот учун танқид қилингандан кейин Facebook, Twitter ва Google бош директорлари виртуал тинглов доирасида Конгресс олдида чиқиш қилди. Тингловнинг асосий мавзулари нотўғри ахборотга қарши курашиш ва «Коммуникациялардаги тартиб тўғрисида»ги қонуннинг 230-бўлими бўлди.

230-бўлим — бу 1996 йилда қабул қилинган қонунчилик акти. У Facebook каби компанияларга фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган контент учун дахлсизлик ҳуқуқини беради.

Президент Жо Байден сайловолди кампанияси чоғида 230-бўлимни бекор қилиш ёки қайта ёзишни таклиф қилди. Цукерберг эса охирги вариантни қўллаб-қувватлади. Вакиллар палатасининг энергетика ва савдо бўйича кичик қўмиталаридаги тинглов учун тайёрланган гувоҳлар кўрсатмасида у қонун чиқарувчиларни 230-бўлим таъминлайдиган ҳимоя фақат ноқонуний контентни аниқлаш ва уни йўқ қилиш тизимларига эга платформалар учун амал қилиши керак, деган таклифни билдирди.

Цукербергнинг фикрига кўра, технологик платформалар ўзининг алгоритми таркибига кирмайдиган контентларнинг исталган қисми учун жавоб беришга мажбур бўлмаслиги керак.

Бошқа томондан, унинг таклифи кичикроқ платформаларни истисно қилади, чунки технологик гигантлар каби уларнинг аксарияти бир хил фильтрлаш ва модерация воситаларини яратиш учун ресурсларга эга бўлмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Facebook асосчиси Цукерберг интернетни ислоҳ қилишни таклиф этди