19:23 / 26.03.2021
1 926

Тоғли Қорабоғда рус тили расмий тил деб тан олинди

Тоғли Қорабоғда рус тили расмий тил деб тан олинди
Фото: «ТАСС»
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси рус тилини расмий давлат тили деб тан олди. Бу ҳақда «Арменпресс» нашрига таяниб, «РБК» хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, бу қарорни ёқлаб 27 нафар парламент аъзоси овоз берди, икки нафари эса бетараф қолди (парламентнинг жами 33 нафар аъзоси бор). Тоғли Қорабоғнинг давлат тили арман тили ҳисобланади. Рус тилига эса расмий мақом берилди.

Рус тилига янги мақом бериш бўйича қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан тақдим этилди. Муаллифлар Тоғли Қорабоғнинг кўплаб аҳолиси учун рус тили «иккинчи мулоқот тили» эканини, шунингдек, «Арцах (Тоғли Қорабоғнинг маҳаллий номи) ва Россия ўртасидаги маданий, ҳарбий ва иқтисодий алоқаларнинг тарихий аҳамияти»ни инобатга олиш кераклигини айтди. «Рус тили мақомини кўтариш барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратади», — деб таъкидлади қонун лойиҳаси муаллифлари.

Аввалроқ Кремль Тоғли Қорабоғда рус тилининг тан олиниши республиканинг ички иши бўлиб қолишини айтган эди. «Табиийки, биз буни ҳар томонлама маъқуллаймиз ва бундан кейин ҳам рус тилини билиш даражасининг қўллаб-қувватланишига ҳисса қўшишга тайёрмиз, биз буни вазифамиз деб биламиз", — деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Аввалроқ Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлагани ҳақида хабар берилган эди. У Эрон чегараси яқинида, Шуша шаҳридан 62 километр масофада жойлашган Фузулий шаҳрида қурилади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев аэропортни шу йилнинг кузида фойдаланишга топширишни кўзламоқда. Унинг қўшимча қилишича, аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги самолётларнинг барча турларини, шу жумладан, энг оғирларини ҳам қабул қилишга қодир бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тоғли Қорабоғда рус тили расмий тил деб тан олинди