11:40 / 29.03.2021
3 002

50 ёшдан ошган соҳибжамол юлдузларнинг гўзаллик сирлари

50 ёшдан ошган соҳибжамол юлдузларнинг гўзаллик сирлари
Эллик ёшда ҳам гўзал кўриниш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун гўзаллик муолажалари, тўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш муҳим деб ҳисоблайдиганлар талайгина. Қуйидаги машҳур аёлларнинг ҳам табиий гўзалликни қандай сақлаш ҳақида ўз тавсиялари бор.

Кэтрин Зета-Жонс
Голливуднинг соҳибжамол актрисаси пластик жарроҳ ёрдамига мурожаат қилмайдиган кам сонли машҳурлардан биридир. Унинг гўзаллиги табиий бўлиб, бунинг сири у уй шароитида парвариш қилишидадир. Бундан ташқари, Кэтрин табиий рецептлар бўйича тайёрланган ниқобларни қиммат кремлардан афзал кўради. Актриса ойига бир неча марта қулупнай ва ананасли ниқобдан фойдаланади. Ушбу мевалар таркибидаги кислоталар туфайли бундай ниқоб терини тозалайди ва силлиқ қилади.

Кэтрин кун тартибига ҳам қатъий амал қилади. «Мен гўзаллик ичкаридан пайдо бўлишига ишонаман. Агар етарлича ухламасам, ўзимни тетик ҳис қилмайман. Кечқурун соат тўққизда ухлашга ётиб, эрта тураман ва ҳамма нарсага улгураман. Шу сабабли ҳам ўзимни жуда яхши ҳис қиламан ва ажойиб кўринишга эгаман!», — дейди актриса.

Фото: Cosmopolitan
Сальма Хайек
Франсуа-Анри Пинонинг турмуш ўртоғи насл жиҳатдан жуда омадли эканлигини таъкидлайди. Аммо у фақат шу билан кифояланмайди, табиий гўзаллигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Сальма 20 йил давомида бир нечта бюти-лайфхаклардан фойдаланиб келади. Биринчидан, у қанчалик чарчаган бўлса ҳам макияжини ювмасдан ухлашга ётмайди. Иккинчидан, Сальма эрталаб ювинмайди, бу тери намлигини яхши ушлаб туришга ёрдам беради.

«Мен ботоксдан фойдаланмайман. Биласизми нима учун? Чунки мен овқатланаман. Ёғ ва сабзавотларни истеъмол қиламан, ҳаммасини! Кўп машқ қилиш ва етарли даражада овқатланмаслик сабабли тери қаришни бошлайди», — дейди Хайек.

Фото: Cosmopolitan
Женнифер Лопес
Женнифер ўзини жуда яхши парваришлайди, спорт билан шуғулланади ва тўғри овқатланади. Унинг баъзи гўзаллик муолажалари терисини яхши сақлашга имкон беради. Хонанда алкоголь, кофеин ва никотиндан воз кечган. Бу унинг тери саломатлиги ва гўзаллигига яхши таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, у қуёш нурларидан ҳимояловчи кремдан фойдаланишни канда қилмайди, чунки ультрабинафша нурлар терининг эрта қаришига олиб келади.

«Қачонлардир барибир қарийсиз. Аммо чиройли қаришингиз ҳам мумкин. Қанчалик фаол бўлсангиз, интеллектуал, ижтимоий ва жисмоний жиҳатдан, шунчалик ёш кўринасиз. Бу фақат сизнинг танловингиз. Чиройли бўлиб қолиш ўзингизга боғлиқ», — дейди актриса.

Фото: Cosmopolitan
Моника Беллуччи
Италиялик соҳибжамол табиий гўзаллиги билан дунёга машҳур. У қаришдан қўрқмайди ва пластик жарроҳларга мурожаат ҳам қилмайди. Аммо у оддий қоидаларга қатъий риоя қилади. Моника юзини ҳафтасига икки марта скраб ва ўзи тайёрлаган бодом ёғли ниқоб билан яхшилаб тозалайди. Бундан ташқари, актриса ҳар доим терини намлантирувчи кремдан фойдаланади.

«20 ёшда чиройли бўлиш табиий ҳол. Аммо 35 ёки 45 ёшда гўзал бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди», — дейди Беллуччи.

Фото: Cosmopolitan
Женнифер Энистон
«Дўстлар» сериали юлдузи сўнгги 20 йилда деярли ўзгармаган. Доимий равишда жисмоний машқлар ва тўғри овқатланиш кераклиги ҳақидаги тавсиялардан ташқари, актриса ҳам оддий қоидаларга амал қилади. Масалан, унинг сумкасида ва машинасида доимо намловчи лосьон бўлади. Бу тери намлигини мувозанатда сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, Энистон музли сувда юзини ювади. Бу эрталабки юз шишишини енгиллаштиради ва терига янги кўриниш беради.

Фото: Cosmopolitan
«Ҳозирда 40 ёшдаги аёллар ва эркаклар бундан 30 йил олдинги 40 ёшли эркакларга қараганда анча соғлом. Биз ўзимизга қандай парвариш қилишни биламиз. Биз минимал даражада қайта ишланадиган соғлом органик озиқ-овқатларни истеъмол қилишни, сув ичишни, шакар ва трансёғлардан фойдаланишни чеклашимиз кераклигини тушунамиз. Илгари улар буни билмас эдилар. Бундан ташқари, ўша вақтда терини парвариш қилиш учун замонавий технологиялар ҳам йўқ эди», — дейди Женнифер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 50 ёшдан ошган соҳибжамол юлдузларнинг гўзаллик сирлари