date
views 1 967

Жорж Сорос Байденнинг режаларини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратади

Жорж Сорос Байденнинг режаларини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратади
Фото: Hoslet/POOL/AFP via Getty Images
Миллиардер Жорж Сороснинг «Очиқ жамият» фондлари АҚШ президенти Жо Байден таклиф қилган ислоҳотлар ва ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлайдиган фаоллар учун 20 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ташкилот шу тарзда демократик партиянинг бошқа донорлари ҳам ушбу ташаббусга қўшилишини ва якунда 100 миллион доллар тўплашни кўзламоқда.

Шу билан бирга, фондлар вакилларининг сўзларига кўра, Байденнинг сиёсати аҳолининг катта қисми томонидан қўллаб-қувватланмоқда, аммо барибир қўшимча молиялаштирилишга эҳтиёж сезмоқда.

Жорж Соросни халқаро ва айрим давлатларнинг ички сиёсатига аралашишда айблаб келишади. АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг адвокати Рудолф Жулиани Сорос АҚШнинг Украинадаги тўртта элчиси тайинланишига таъсир кўрсатганлигини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жорж Сорос Байденнинг режаларини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратади