Япониянинг Киото университети шифохонаси шифокорлари COVID-19 туфайли келиб чиққан пневмония асоратларидан азият чекаётган беморга биринчи ўпка трансплантациясини ўтказишди. Бу ҳақда NHK news телеканли хабар бермоқда.
Кўкрак қафаси хирургияси бўлими директори, профессор Дате Хироши пайшанба куни бошқа ходимлар билан матбуот анжумани ўтказди.
Маълумот берилишича чоршанба куни Кансай минтақасида яшовчи аёл ўтган йил охирида коронавирус билан касалланганидан кейин унда оғир пневмония ривожланган ва 11 соат давомида операция қилинган.
У юрак ва ўпка функцияларини алмаштирадиган ЭКМО аппаратлари ёрдамида даволанди ва натижада вирусга салбий таъсир кўрсатди.
Аммо у фиброз туфайли ўпканинг асосий функцияларини йўқотди, яъни ўпканинг тикланишига умид қолмаган эди.
Шифокорлар беморга унинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг ўпка бўлимларини кўчириб ўтказдилар. Аёл айни пайтда реанимация бўлимида даволанмоқда. Шифокорларнинг айтишича, агар бемор соғайишни давом эттирса, у уч ой ичида тўлиқ тикланиши мумкин. Турмуш ўртоғи ва ва ўғлининг ҳам аҳволи қониқарли.
Япон олимлари дунёда биринчи марта коронавирус билан касалланган беморга ўпка тўқимасини трансплантациясини ўтказганликларини даъво қилишмоқда. Ушбу ўпка трансплантацияси коронавирус билан касалланганидан кейин жиддий оқибатларга олиб келган одамларни даволашнинг истиқболли усули бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди