11:00 / 09.04.2021
1 169

НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали

НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
НАТО аралашуви туфайли Украина жануби-шарқида бир неча вилоятлардан ажралиб қолиши мумкин, деди Украина Хавфсизлик хизмати собиқ генерал-майори Василий Вовк "Наш" телеканали эфирида.

НАТО иштирокисиз биз ушбу урушда ғалаба қозона олмаймиз. Буни ҳамма билади. Шу ўринда савол туғилади, агар биз НАТОга кирсак НАТО Россия билан урушга тайёрми? Менимча бунинг эҳтимоли кам”, - деди собиқ генерал.

НАТО туфайли энг ёмон сценарий содир бўлиши мумкин. Биз уларни чап қирғоққа олиб кирамиз, кейин эса улар Грузияда бўлганидек, кечирасизлар, биз чекинамиз деб ортга қайтади. Оқибатда Харьков, Донецк, Херсон, Николаев вилоятлари ташқарида қолади", — деди Вовк.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кундан бери НАТО ҳарбий самолётлари Украина ҳудудига қандайдир юкларни ташиб келмоқда. Бироз олдин эса Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги вазиятни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан муҳокама қилганини ва уни фақат НАТО ёрдамида ҳал қилиш мумкинлигини хабар қилган эди.

Россия эҳтиёт чорасида ўз қўшинларини Украина билан чегарага яқин ҳудудларга олиб келмоқда. Сўнгги бир неча кун давомида эса бутун Россия бўйлаб ҳарбий кучларнинг барча бўлинмаларида ўқув машғулотлари ва қўшинлар тайёрлигини текшириш машқлари бажарилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали