21:44 / 12.04.2021
1 572

Овқатланишга борган Рианна ресторандаги мухлисига сюрприз уюштириб, уни туғилган куни билан табриклади (видео)

Овқатланишга борган Рианна ресторандаги мухлисига сюрприз уюштириб, уни туғилган куни билан табриклади (видео)
Фото: Instagram / @aupharee
Нини исмли фойдаланувчи Рианна унинг дўсти Самира Ясмин Абдуллани туғилган кунида қандай табриклагани ҳақида айтиб берган видео TikTok’да машҳурликка эришди.

Фойдаланувчининг айтишича, дўстлар туғилган кунни нишонлаш учун Нью-Йоркдаги ресторанга борган. У ерда хонанда ҳам овқатланаётган бўлган. Қўшиқчининг олдига борган Нини ундан ҳамма билан бирга суратга тушишни ва дугонасини туғилган куни билан табриклашини сўраган. Рианна сюрприз қилиш учун Нинига туғилган куни бўлаётган қизга суратга тушишдан бош тортганини айтишини, кейинроқ эса ўзи бориб табриклашини айтган.

Официант торт олиб келиши биланоқ Рианна Абдулланинг столи ёнига келиб, у учун «Happy birthday» қўшиғини куйлаган. Боши осмонга етган меҳмон ва ташриф буюрувчиларнинг кечаси юлдуз билан бирга суратга тушиш билан якунланган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Овқатланишга борган Рианна ресторандаги мухлисига сюрприз уюштириб, уни туғилган куни билан табриклади (видео)