15:05 / 13.04.2021
1 485

Америкалик аёл эри фастфуддан пул тежаши учун унга сэндвич тайёрлаб берган. Бироқ у сэндвичларни сотиб, фастфуд олиб еган

Америкалик аёл эри фастфуддан пул тежаши учун унга сэндвич тайёрлаб берган. Бироқ у сэндвичларни сотиб, фастфуд олиб еган
Фото: Shutterstock
Америкадаги реклама агентлиги ходими рафиқаси тайёрлаган сэдвичларни унга билдирмасдан сотиш бўйича бизнесни йўлга қўйди. Ишлаб топилган пулларга у фастфуд сотиб олган. Аёлга эса ҳеч нарса берилмаган — на пул ва на бургерлар, деб ёзади Meduza.

Барчаси жуфтликнинг эркак фастфуд учун қанча сарфлаши кераклигини ҳисоблашдан бошланган. Анчагина катта маблағ юзага келган: ойига 300 долларга яқин. Эр-хотин янги квартира сотиб олиш учун пулларни тежашга ҳаракат қилган. Шунда аёл эрига ишхонада ўзи тайёрлаган сэндвичлар билан тушлик қилишга ўтишини таклиф қилган. У эса рози бўлган.

Аёл эридан сэндвич қандай чиққанига баҳо беришни сўрамагунича барчасидан бехабар бўлган. Шу билан бирга, у кўпроқ сэндвич тайёрлашни сўраган — унга кунига икки дона етмаган.

Кунларнинг бирида эркак уйига ишхонадаги дўстини меҳмонга чақирган. Суҳбат вақтида ҳамкасби сэндвичларни ёдга олиб, уни мақтай бошлаган. Кейин эса нархи жуда қимматлигидан нолиган. Аёл гап нима ҳақидалигини дарров тушуниб етмаган ва бунга ойдинлик киритишини сўраган. Шунда барчаси ошкор бўлган: эркак ҳамкасбларига аёли тайёрлаган сендвичларни сотиб, ўзи эса тушликка фастфуд сотиб олиб еган. Шу орқали у кунига 15 долларга яқин пул ишлаб топган.

Меҳмон кетгач, эр-хотин ўртасида жиддий суҳбат бўлиб ўтган. Аввалига у барчасини рад этган, кейин эса сэндвич сотишнинг ёмон жойи йўқлигини маълум қилган. Шунингдек, у келишув шартини бузмаган, ахир оилавий бюджет пулларини ишлатмаган. Аёл эса хафа бўлиб, бошқа сэндвич тайёрламаслигини айтган.

Эркак бундан хулоса чиқармаган кўринади: унинг ҳисоблашича, бекордан бекорга жанжал чиқаргани учун ундан кечирим сўрашлари керак ва сэндвич етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилиш бу энг охирги иш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Америкалик аёл эри фастфуддан пул тежаши учун унга сэндвич тайёрлаб берган. Бироқ у сэндвичларни сотиб, фастфуд олиб еган