16:13 / 13.04.2021
2 031

Испанияда очиқ ҳавода дарс ўтишга мўлжалланган пляж мактаби очилди

Испанияда очиқ ҳавода дарс ўтишга мўлжалланган пляж мактаби очилди
Фото: Glamour
Испаниянинг Мурсия автоном ҳудудидаги мактаблардан бири дарсларни Лос-Нетос пляжида ўтказишни бошлади, деб хабар беради Glamour.

Пляж мактаб болалар бор маконларда ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган Fresh Air лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Мактаб парталари ва доскалари қум устига ўрнатилган, кўплаб болалар эса ялангоёқ ҳолда ўтирибди.

«Бу хавфсиз, шунингдек, очиқ ҳавода дарс ўтиш болаларга жуда ёқади. Ўтган дарсларнинг бирида маҳаллий балиқчилар балиқ тутишни кўрсатиб берди», — дейди инглиз тили ўқитувчиси Хуан Франциско Мартинес.

Пляж мактаби эрталаб соат 08:00 ларда очилади. Бунга қадар эса ўқитувчилар дарс ўтиладиган жойларни бўлиб олади, парта ва доскаларни жойлаштиради. Дарслар давомийлиги 20 дақиқани ташкил этади. Пляж мактабида 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар таҳсил олмоқда. Ҳозирга қадар коронавирус билан касалланиш бўйича бирорта ҳолат қайд этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда очиқ ҳавода дарс ўтишга мўлжалланган пляж мактаби очилди