18:00 / 13.04.2021
1 548

Индонезиялик куёв Google Maps сабаб бошқа тўйга келиб қолди (видео)

Индонезиялик куёв Google Maps сабаб бошқа тўйга келиб қолди (видео)
Индонезиянинг Марказий Ява провинциясида қизиқ воқеа юз берди: куёв тўй куни манзилни адаштириб қўйиб, нотаниш келиннинг уйига кириб келди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Мазкур тушунмовчилик Google Maps’даги носозлик сабаб юзага келган.

Маҳаллий анъаналарга кўра, тўй куни куёв келиннинг уйига бориб, у билан учрашади ва шундан сўнг никоҳ маросими бўлиб ўтади. Google Maps эркак ва унинг меҳмонларини адаштириб, тўй бўлаётган ва кеч қолган куёвни кутаётган бошқа бир қишлоққа элтиб қўйган.

Нотаниш меҳмонларни кўрган Мария Улфа исмли келин ҳайрон қолган, чунки уларнинг бирортасини танимаган. «Ушбу эркакка ҳамроҳлик қилганларни кўрганимда ҳайратга тушдим, чунки уларнинг бирортасини танимаган эдим», — дейди қиз.

Келиннинг қариндошларидан бири куёв ва унинг меҳмонлари бошқа қишлоққа келиб қолганини аниқлашга муваффақ бўлган. Уларга тўғри йўл кўрсатилган ва йигит ўз суюклисининг ёнига етиб борган.

Эълон қилинган видеода келиннинг уйини адаштириб қўйган бир гуруҳ меҳмонлар совғалари билан қайтиб кетаётгани тасвирланган.
[media=https://www.instagram.com/p/CNRE2Ddnvnl/?utm_source=ig_embed]

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Индонезиялик куёв Google Maps сабаб бошқа тўйга келиб қолди (видео)