22:37 / 14.04.2021
3 111

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди
"Вазиятнинг кескинлашуви ва мулоқотнинг давом этиши" — Россия ва Украина чегарасида ҳарбий зиддиятларнинг кучайиши фонида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги телефон мулоқотининг иккита асосий тезиси бўлди.

Кейинчалик, Москва Вашингтоннинг икки давлат раҳбарларининг саммит учрашувини нейтрал ҳудудда ўтказиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади ва унинг қабул қилинганлигини аниқ айтмади.

Оқ уйдаги манбаларга кўра, суҳбат чоғида Байден Россиянинг ҳарбий кучларидан хавотир билдирган ва "Қўшма Штатларнинг Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ қолган мажбуриятини" таъкидлаган.

Украина ва Ғарб Россияни НАТОга аъзо бўлишни истаган собиқ Совет республикаси чегараларида ўн минглаб қўшинларни тўплаганликда айбламоқда. Босқиндан қўрқишини билдирган Киевнинг таъкидлашича, у ерда 80 мингдан ортиқ рус қўшинлари тўпланган.

Икки президент ўртасидаги телефон суҳбати Украинанинг ташқи ишлар вазири Димитрий Кулеба Брюсселдаги НАТОнинг юқори мартабали мулозимларини қўллаб-қувватлаганидан ва вазиятни Алянс Бош котиби Йенс Столтенберг билан муҳокама қилганидан бир неча соат ўтгач бўлиб ўтган.

"Россиянинг ҳарбий кучлари тўпланиши асоссиз, тушунарсиз ва чуқур хавотирга солади. Россия Украина ва унинг атрофидаги ушбу ҳарбий кучга чек қўйиши, провокацияларни тўхтатиши ва эскалацияни зудлик билан тўхтатиши керак", деган Столтенберг.

Кулеба: "Украина урушни хоҳламайди. Биз ҳужум ёки эскалацияни режалаштирмаяпмиз. Украина можарони ҳал қилишнинг дипломатик ва сиёсий воситаларига содиқдир", деб ўз қарашларини баён этган.

Ўтган йилнинг июл ойида Киев ҳукумати ва ўзини Донбасс республикалари деб эълон қилган томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида янги келишувларга эришилган эди. Аммо жорий йил бошидан бери ўқ отишмалари қайта бошланди. Украина томонининг сўзларига кўра, сукунат режимининг олти ойи мобайнида у бешта ҳарбий хизматчисини, шу йилнинг уч ойида эса аллақачон 26 нафарини йўқотган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди