17:07 / 16.04.2021
1 136

Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, одамларни гаровга олди

Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, одамларни гаровга олди

Фото: Trend.az
Грузия пойтахти Тбилисидаги Грузия банки филиалларидан бирига қуролланган киши бостириб кирди ва одамларни  гаровга олди. Бу ҳақда Грузиянинг «Рустави 2» телеканалига таяниб, Meduza хабар берди.

Айнан нечта одам гаровга олинганига аниқлик киритилмаган. «Рустави 2» маълумотларига кўра, бир-икки киши гаровга олинган.
Ҳодиса жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келди. Полиция банк филиали ёнида жойлашган «Авлабари» метро станциясини ёпди.

Сўнгги маълумотларга кўра, икки соатлик махсус операциядан сўнг полиция банкка ҳужум қилган жиноятчини ҳибсга олди. Гаровдагиларнинг барчаси қўйиб юборилди, уларнинг ҳеч бири жабрланмаган.

Бундан аввал 2020 йил октябрь ойида қуролли жиноятчи Зугдиди шаҳридаги Грузия банки филиалида 40 дан ортиқ одамни гаровга олган эди. Босқинчи 500 минг доллар талаб қилган. Сўралган пул унга топширилган, шундан сўнг у гаровдагиларнинг барчасини озод қилиб, ғойиб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, одамларни гаровга олди