2 589
Макрон, Меркель ва Зеленский Россияни ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишга ундади
Фото: Zerkalo.az
Донбассдаги можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун Россия ўз қўшинларини Украина билан чегарадан олиб кетиши керак. Бу ҳақда Украина ва Франция президентлари Владимир Зеленский ва Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель уч томонлама учрашув якунида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Германия канцлери, президент Макрон ва президент Зеленский Украина—Россия чегарасидаги, шунингдек, Украина шарқидаги хавфсизлик ҳолатини муҳокама қилди. Улар Украина билан чегарада Россия қўшинлари сонининг кўпайиши ҳамда ноқонуний аннексия қилинган Қрим юзасидан хавотирларини ўртоқлашди. Давлатлар раҳбарлари вазият кескинлашувининг олдини олишга эришиш учун ушбу ҳарбий истеҳкомларнинг қисқаришини талаб қилди», — дейилади Германия ҳукумати баёнотида.
Франция президенти Париж Киев ва Берлин билан биргаликда минтақада тинчлик йўлида барқарорликка эришишни ният қилганини таъкидлади. «Донбассдаги вазиятга келсак, Украина ва Германия билан биз сиёсий ечимга эришиш йўлида доимий сафарбар ва қатъиятли бўлиб қоламиз — бу натижага эришиш мумкин бўлган ягона йўл», — деб ёзган Макрон Twitter’да.
Музокаралар якунлари бўйича баёнотда Владимир Зеленский тез орада «Нормандия форматида» (Германия, Франция, Украина, Россия) учрашув ўтказилишига умид билдирди. «Мен Нормандия тўртлигининг навбатдаги учрашуви яқинлашаётганига ишонаман. Фикримча, бунинг иложи бор. 19 апрель куни Нормандия квартети маслаҳатчиларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бир қатор масалалар муҳокама қилинади», — деди Франция президенти журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Владимир Зеленский Парижга учиб кетди.Елисей саройида Зеленский ва Макрон ўртасида «тет-а-тет» (бегона кузатувчиларсиз яккама-якка учрашув) музокаралари бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ангела Меркель уларга видеоконференция форматида қўшилди. Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Донбассдаги вазиятнинг кескинлашиши бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)