14:30 / 19.04.2021
2 157

Hyundai’да кўтарма кўприкдан сакраб ўтган америкалик ҳайдовчи


АҚШда Hyundai Santa Fe ҳайдовчиси шлагбаумни уриб юбориб, кўтарма кўприкдан сакраб ўтди. Кўнгилсиз ҳодиса 12 апрель куни Флоридада содир бўлган, деб хабар берди Motor'га таяниб "Дарё".

Америкалик журналистларда бу каби ҳолатга нима сабаб бўлганини аниқлаш имкони бўлмаган — Hyundai ҳайдовчиси таъқибдан қочмаган ва бир қарашда ҳайдовчида йўл ҳаракати қоидаларини бузишга жиддий сабаб бўлмаган. Шунга қарамай Hyundai эгаси Голливуд фильмларидаги каби ҳаракатни реал ҳаётда синаб кўришга қарор қилган.

АҚШ полицияси мазкур ҳолатга қизиқиш билдирган ва қоидабузар автомобиль рақамини топган. Ноқонуний «каскадёр»нинг исми ҳам ҳуқуқ-тартибот органларига маълум. Узоқ ўйланмай амалга оширилган бу каби парвоз оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаган бўлса-да, ҳайдовчи каттагина жаримага тортилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Hyundai’да кўтарма кўприкдан сакраб ўтган америкалик ҳайдовчи