08:05 / 20.04.2021
3 017

30 рус аскарини калтаклаган уч доғистонлик ҳибсга олинган

30 рус аскарини калтаклаган уч доғистонлик ҳибсга олинган

Санкт-Петербургда Ҳарбий тиббиёт академияси курсантлари билан жанжаллашган учта кавказлик ҳибсга олинган, деб хабар бермоқда Царград телеканали Санкт-Петербургнинг Виборг тумани полициясининг баёнотига асосланиб. Учаласи ҳам Доғистондан, улар 20 ёшда.

Ҳодиса 12 апрел куни содир бўлган. Кечқурун соат саккиз яримда, 30 нафар курсант ва уларнинг командири бўлган майор Боткин ва Академик Лебедев кўчаларининг кесишган қисмида тўхтаб турган. Бир курсант ўтиб кетаётган доғистонлик йигитнинг сумкасига тегинган. Ўртада жанжал чиқиб, доғистонлик уч йигит 30 кишидан иборат взводни калтаклай бошлаган.

Ўша пайтда майор бир амаллаб жанжални тинчитиб, взводни ўз қисмига олиб кетган. Ҳозирда икки курсант касалхонага тушган. Улардан бирида бўйин умуртқасининг синиши, иккинчисида қорин юмшоқ тўқималарининг жароҳати мавжуд.

Ҳарбий академия раҳбарияти ушбу ҳодисани ўрганиб чиқиб, дарҳол: "Нима учун ўттиз киши ўзини ҳимоя қила олмади?" –деб савол берган.

Майор: “Албатта, биз уларни йўқ қилиб ташлай олар эдик, лекин мен бир взвод аскарлар уч бечорани уришяпти, деган гап тарқалиб кетмаслиги учун тўхтатдим, воқеа Интернетга тарқалиб кетса, журналистлар ҳарбийларнинг ваҳшийликлари ҳақида ёзишади” деб айтган. Ҳисобот қабул қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » 30 рус аскарини калтаклаган уч доғистонлик ҳибсга олинган