23:30 / 21.04.2021
2 706

Олимлар: Глобал исиш Ерни 35 миллион йил ортга қайтаради


Фото: «Pixabay.com»
Келгуси йиллардаги глобал ҳарорат Ерда 35 миллион йил олдин қайд этилган даражага етади. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси қошидаги Атмосфера физикаси институтининг катта илмий ходими Александр Чернокулский маълум қилди, деб ёзмоқда Tengrinews.

Чернокулский сценарийлардан бирида глобал ҳарорат қандай кўтарилиши мумкинлигини айтиб берди.
«Ҳозирча биз қўллаётган ‘одатий бизнес’ сценарийсида (иссиқхона газларининг антропоген чиқиндилари камаймайди) ҳарорат Ерни тахминан 35 миллион йил ортга қайтаради», — деди Чернокулский «Экочашка» экологик фильмлар фестивалида сўзлаган нутқида.

Глобал ҳарорат иқлим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади, лекин у Ер сайёрасида яна улкан коркидонлар пайдо бўлишини англатмайди, деб изоҳ берди олим.

«Бутун тизим бошқача эди. Ўсимликлар, қитъаларнинг жойлашуви бутунлай бошқача бўлган. У пайтда муз миқдори унчалик кўп эмас эди, океан сатҳи, атмосферанинг кимёвий таркиби ҳам бошқача эди», — деб қўшимча қилди Чернокулский.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар: Глобал исиш Ерни 35 миллион йил ортга қайтаради