10:46 / 23.04.2021
3 825

Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди


Фото: «РБК»
Дунёнинг энг қиммат шаҳри ҳисобланган Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Гонконг шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди. Келажакда бу ҳолатнинг давом этиши ва ижара тўловларининг арзонлашиши кутилмоқда. Ушбу ўзгаришлар ҳукуматнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан кейин аҳолининг Буюк Британияга кўчиб кетиши билан изоҳланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Intelligence ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Гонконгда 2020 йил давомида 52 мингта уй бўшаб қолган. 2021 йилда эса бу кўрсаткич 18 йил олдин қайд этилган энг юқори натижани янгилаши мумкин. South China Morning Post газетасининг маълумот беришича, агар кўчмас мулк эгаларининг бир фоизи кўчиб кетса, уйларнинг 5,4 фоизи бўшаб қолади. Натижада жами 66 мингта уй эгасиз қолиши, ижара тўлови 10 фоизга арзонлашиши мумкин.

Баъзи оилалар кўчиб кетишдан олдин уйини ижарага бермай, сотиб юборади. Шарлотта Со исмли аёл турмуш ўртоғи ва ўғли билан Кингстон шаҳрига (Буюк Британия) кўчиб ўтишга қарор қилди. Улар Гонконгга қайтишни режалаштирмагани учун уйини меъёридан пастроқ нархда сотиб юборди.

«Муҳит, қонун ва сайлов тизимлари, таълим тизими доим ўзгариб туради. Биз ўзимизни Гонконгга бегонадек ҳис қиламиз, яқин икки йил ичида бундай ўзгаришлар ҳали кўп бўлиши мумкин. Буюк Британия бола тарбияси учун маъқулроқ ва 40 дан ошганлар учун қулайроқ мамлакат», — деб изоҳлади у ўз қарорини.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди