
Фото: Getty Images
АҚШ ва НАТОнинг бир қатор давлатлари Афғонистондаги бир нечта базадан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Кобулдаги анжуманда АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Скотт Миллер маълум қилди.
«Биз бир қатор базалардан қўшинларни олиб чиқишни бошладик», деб маълум қилган Миллер. Унинг айтишича, қўшинлардан бўшайдиган базалар кейинчалик Афғонистон ҳукумат кучларига топширилади.
Шу билан бирга, Миллер «Толибон» томонидан зўравонлик ҳолатлари кўпаяётганидан ташвиш билдирган ва 1 майдан кейин ҳам бу ҳолат давом этса, «унда бу толибларнинг хатоси» бўлишини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон 1 майдан бошлаб Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишини, ушбу жараённи 11 сентябргача якунлаш режалаштирилаётганини эълон қилганди.
АҚШнинг аввалги маъмурияти Афғонистон ҳукумати билан америкалик ҳарбийларни 2021 йил 1 майгача олиб чиқиш бўйича келишиб олганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар