20:46 / 27.04.2021
3 588

Пандемия вақтида яшаш учун энг яхши давлатларнинг янги рейтинги


Янги Зеландия пандемия вақтида яшаш учун энг яхши давлатлар рейтингидаги етакчиликни бой берди. Bloomberg ахборот агентлиги томонидан 2020 йил ноябрида биринчи марта эълон қилинган рейтингда эндиликда Сингапур энг юқори поғонани эгалламоқда.


Таъкидланишича, Сингапур коронавирусга қарши самарали курашмоқда ва Янги Зеландияга нисбатан аҳолини тезроқ суръатлар билан эмламоқда.

Рейтингда дунёнинг энг йирик иқтисодиётга эга давлатларидаги вазият 100 минг аҳолига коронавирусдан касалланганлар сони, 1 млн аҳолига ўлимлар сони, бир ойда COVID-19дан ўлим даражаси, аҳолининг эмланган қисми, вакциналар тақдим қилингани, ҳаракатланиш эркинлиги каби 10та мезон бўйича баҳоланади.

Маълумотларга кўра, апрел охирига келиб, Сингапурда аҳолининг 20 фоизи эмлаб бўлинган, коронавирусдан ўлим даражаси эса 1 млн аҳолига бор-йўғи 5 кишини ташкил қилмоқда. Янги Зеландияда ҳам коронавирусдан ўлим даражаси 1 млн аҳолига 5 кишини ташкил қилмоқда, аммо 1,9 фоиз аҳолигина эмланган.

Рейтингнинг етакчи ўнталигидан, шунингдек, Австралия, Исроил, Тайван, Жанубий Корея, Япония, БАА, Финландия ва Ҳонгконг жой олган.
Рейтингда келтирилган давлатлар ичида энг ёмон вазият Польша ва Бразилияда кузатилмоқда. Ушбу давлатлар мос равишда рейтингнинг охирги икки поғонасини эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемия вақтида яшаш учун энг яхши давлатларнинг янги рейтинги