13:00 / 28.04.2021
3 071

Италиялик «Робинзон Крузо» ўзи ёлғизликда 32 йил яшаган оролни тарк этади


Фото: BBC News
Италиялик «Робинзон Крузо» сифатида танилган Мауро Моранди ўзи 32 йил давомида яшаган Буделли оролини тарк этади. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Моранди қўшни оролдаги уйга кўчиб ўтишини айтди. «Келажакда Буделли, мен 32 йил давомида ҳимоя қилганим каби, ҳимояланган ҳолатда бўлади деган умид билан бу ерни тарк этаман», — деб қўшимча қилди у.

Орол Ла-Маддалена миллий боғида жойлашган бўлиб, шу номдаги архипелаг таркибига киради. Моранди 1989 йилда табиатга яқин яшаш ва цивилизациядан қочиш мақсадида Полинезияга йўл олган ва Буделлига келган. Унинг сўзларига кўра, у Италиядаги сиёсий вазият ва жамиятдаги истеъмолчиликдан норози бўлган.

Моранди ўзигача Буделлида яшаган назоратчининг ўрнини эгаллашга келишиб олган ва унинг вазифаларини бажара бошлаган. У Иккинчи жаҳон уруши даврида қурилган эски радиостанция биносида яшаган. 2020 йилда ҳукумат 81 ёшли италияликнинг бошпанасини ноқонуний таъмирлаганликда айблаб, унинг бошқа жойга кўчиб ўтишини талаб қила бошлади.

Ўшанда Морандини қўллаб-қувватловчилар петицияси 70 мингдан ортиқ имзо тўплаган ва Италия ҳукумати унинг қолишига рухсат берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик «Робинзон Крузо» ўзи ёлғизликда 32 йил яшаган оролни тарк этади