18:33 / 03.05.2021
4 713

Ҳиндистон фожиасининг сабаби очиқланди


Фото: ТАСС
Ҳиндистон халқи коронавирус пандемиясининг энг қора кунларини бошдан ўтказяпти: касалланаётганлар сони кунига 300 мингтадан ошиб, 400 мингтагача чиқди, кўп минглаб жасадларни ўтда куйдиришга жой ҳам тополмай қолишмоқда.

Фожиага сабаб — мамлакат ҳукумати олимлар ва экспертлар вируснинг янада хавфли мутациялари пайдо бўлишидан огоҳлантиришганига бепарволик қилишганида. Шифокорлар аҳоли орасида инфекция кучайиб кетиши хавфи борлигидан март ойи бошларида огоҳлантиришган, амалдорлар эса керакли чораларни кўришмаган, деб ёзмоқда «Reuters».

Бундан ташқари, мамлакатдаги миллионлаб инсонлар ҳимоя воситаларига беписандлик билан қарашган — тиббий ниқоблар тақишмаган, турли диний маросим ва сиёсий тадбирларга бемалол кетаверишган, таъкидлайди нашр.

Оқибатда дунё бўйича кунлик касалланиш ҳолатларининг ярмидан кўпи Ҳиндистонга тўғри келмоқда: кеча аниқланган 680 мингдан зиёд беморнинг 370 минг нафари (54,4 фоизи) Ҳиндистонга тўғри келган.

Ҳиндистонда ковидга чалинганлар сони 20 миллион нафарга яқинлашди (19,91 млн.), вафот этганлар — 218 945 нафар, даволанаётганлар — 3,4 млн. нафар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон фожиасининг сабаби очиқланди