20:12 / 04.05.2021
2 457

Қирғизистон президенти қозоғистонлик тадбиркорни ўзининг маслаҳатчиси этиб тайинлади


Фото: Tengrinews
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қозоғистонлик тадбиркор ва саноатчи Алмаз Ибрагимовни ўзининг кўнгилли маслаҳатчиси этиб тайинлади, деб ёзмоқда Tengrinews.

Алмаз Ибрагимов Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида туғилган, узоқ йиллар давомида у Қозоғистондаги йирик саноат корхоналарининг топ-менежери бўлган.

Маълумотларга кўра, Алмаз Ибрагимов турли йилларда Каскелен шаҳридаги (Қозоғистон) «Полимер» заводининг директори, «Павлодар алюминий заводи» ОАЖнинг бош директори, «Қозоғистон алюминийси» ОАЖ ва «Қозоғистон электролиз заводи» ОАЖнинг президенти лавозимларида фаолият юритган.

Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Алмаз Ибрагимов «Ҳурмат» ва «Ватан» орденлари билан мукофотланган, шунингдек, у I ва III даражали «Барс» ордени ва «Енбек данки» нишонининг III даражали соҳиби ҳисобланади ҳамда Қозоғистон минерал ресурслари академиясининг фахрий академиги ва С.Торайгиров номидаги Павлодар давлат университетининг фахрий профессори унвонига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти қозоғистонлик тадбиркорни ўзининг маслаҳатчиси этиб тайинлади