08:00 / 06.05.2021
2 439

БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди


Фото: Balthazar Korab
Бирлашган Араб Амирликларида автомобилнинг рўйхатдан ўтказилган давлат рақами миллионлаб долларга сотилди, деб хабар беради «Говорит Москва».

«АА9» давлат рақами хайрия кечасида ўз исмини ошкор этишни истамаган инсон томонидан харид қилинган. Ушбу рақам учун у 10 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Маълумотларга кўра, хайрия тадбирида БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум ҳам иштирок этган. Таъкидланишича, хайрия кечасида тушган маблағларнинг барчаси, яъни 13,2 миллион доллар камбағалларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган аукционда Аҳмад ал-Марзуқи исмли тадбиркор ўз автомобили учун ўн миллион дирҳамга (қарийб уч миллион доллар) рақам сотиб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди