17:57 / 06.05.2021
1 869

Бутунжаҳон вакцина конгрессида коронавирусга қарши энг яхши вакцина аниқланди

Бутунжаҳон вакцина конгрессида коронавирусга қарши энг яхши вакцина аниқланди

Фото: Reuters
АҚШнинг Moderna компаниясига тегишли препарат чоршанба куни Вашингтонда пандемия туфайли видеоалоқа орқали бўлиб ўтган Бутунжаҳон вакцина конгрессида (World Vaccine Congress Washington 2021) дунёда COVID-19’га қарши энг яхши вакцина деб тан олинди.

Инфекция тарқалишидан олдин ҳар йили Вашингтонда ўтказилган форумда Moderna препарати «COVID’га қарши энг яхши вакцина» номинациясида ғолиб бўлди. АҚШнинг Pfizer компанияси германиялик шерик BioNTech билан биргаликда ишлаб чиққан вакцина эса «жуда юқори баҳоланди». Номинациялар қисқа рўйхатига «Спутник V», шунингдек AstraZeneca Британия-Швеция компанияси томонидан Оксфорд университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган препарат ҳам киритилди.

Moderna, шунингдек, «Вакциналар учун энг яхши янги технология/платформа» мукофотига сазовор бўлди. BioNTech бу номинацияда ҳам «жуда юқори баҳо олди».

Кўп йиллардан буён Бутунжаҳон вакцина конгрессида препаратлар ишлаб чиқиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган халқаро экспертлар ва олимлар иштирокида турли конференциялар ўтказилиб келинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Бутунжаҳон вакцина конгрессида коронавирусга қарши энг яхши вакцина аниқланди