21:47 / 07.05.2021
3 354

Россияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряд портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди


Фото: club-tm.ru
Россиянинг Волгоград вилоятидаги қазиш майдонларидан бирида Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряднинг портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят маъмуриятига асосланиб, Meduza хабар берди.

Хабарга кўра, ҳалок бўлганларнинг бири 1961 йилда туғилган эркак, иккинчиси 2005 йилда туғилган бола.

Тергов қўмитасининг маълум қилишича, портлаш вилоятдаги Самофаловка посёлкасидан 30 километр узоқликда содир бўлган. Ҳодиса жойида Оренбург вилоятидан келган «Хотира» қидирув гуруҳи аъзолари томонидан қазиш ишлари олиб борилаётган эди. Гуруҳ таркиби 12 киши, шу жумладан, 2004–2005 йилларда туғилган тўрт нафар ўспириндан иборат бўлган.

«154.2 белгили ‘Огуречная’ баландлигидаги қазиш ишлари пайтида Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряднинг портлаши содир бўлди. Унга яқин турган бир эркак ва ўспирин ўлимга олиб келган жароҳат билан яраланди», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Воқеадан кейин Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаров махсус буйруқлар берилгунга қадар минтақадаги қидирув гуруҳлари ишини тўхтатиб қўйди. Тергов қўмитаси зудлик билан терговга қадар текширув ташкил этилгани ҳақида хабар берди. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи жўнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряд портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди