22:23 / 10.05.2021
924

Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди

Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди

Фото: Legion Media
24 апрель куни Теннеси штатида истиқомат қилувчи аёл уйига қайтиб, хонадонга ўғри тушганига гувоҳ бўлган — ҳамма жойда оқ момиқ парчалари ётган, уйда тартибсизлик ҳукмрон бўлган. Тез орада у гап бошқа ёқдалигини — барчаси Бо лақабли ити айбдорлигини пайқаб қолган, деб ёзади Esquire.

Бонинг эгаси 51 ёшли Вики Шелтоннинг Меtrо нашрига маълум қилишича, уйига қайтганида уни итлари кутиб олган. Шундан сўнг Бо тартибсизликнинг ўртасига ўтириб, думини ликиллата бошлаган. У ўзини жуда мамнундек тутган. Уй эгаси шунда барчасини тушуниб етган.

Фото: Legion Media
Аёлнинг сўзларига кўра, икки ёшли ит диванни бутунлай яксон қилган ва момиқларни уй бўйлаб сочиб ташлаган.
«Диванни олганимизга тўрт ойгина бўлганди. Бо унда тез-тез ухлаб турарди, бу айнан унинг иши. Унга диван ёқарди. Мен ишда эдим ва уй ҳайвонлари учун мўлжалланган камера хонадонда нимадир содир бўлаётганидан огоҳлантирди. Бо ўзини одатдагидек тутяпти деб ўйладим. У диванимни вайрон қилишини ҳатто тасаввур ҳам қилолмадим», — дейди Вики.

Фото: Legion Media
Викининг таъкидлашича, уйни тозалашга икки соат кетган, шунингдек, бутун момиқдан қутулиш учун олтита улкан чиқинди пакети керак бўлган.

Эртаси куни уй эгаси ишга кетаётиб, Бони ўғлининг хонасига қамаб кетишга қарор қилган. Шу билан бирга, уни катта қафасга жойлаштирган. Бироқ Бо қафасни ва хона эшигини бузган.

Фото: Legion Media
«Қафасни ўғлимнинг хонасига қўйиб, эшикни ёпдим. Тинчлантирувчи овозга эга кўрсатувни, вентиляторни ёқиб кетдим, ўйинчоқларини унинг ёнига қўйдим. Унинг куни яхши ўтади деб ўйладим. Ишдан қайтганимда эса у эшик қаршисида турарди. Ўғлимнинг эшигида улкан тешик пайдо бўлган, қафас эса ғажиб ташланган. У оғзини йиртиб олган бўлиши мумкин дея ваҳимага тушиб, ветеринарга олиб бордим. Аммо унга ҳеч нарса қилмаганди», — дейди Вики.

Ветеринарнинг Шелтонга тушунтиришича, ит эгасидан ажралгач, кучли ташвишни бошидан кечирмоқда. Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу муаммо коронавирус пандемия вақтида ортиб кетган, чунки кўпчилик куни билан уйда бўлган ва бирданига яна ишга чиқиб кетган. Ветеринал Бога тинчлантирувчи таблеткалар ёзиб берган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди