18:00 / 13.05.2021
1 151

Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда

Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда

Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига романтик совғалар ўрнига Tesla, Apple ва Starbucks’нинг қимматли қоғозларини совға қилишни бошлади, деб ёзади Esquire.

2020 йилнинг 24 декабридан бошлаб фойдаланувчилар KakaoTalk мессенжерининг KakaoGift дўконига жойлаштирилган Shinhan Investment инвестиция компаниясининг қимматли қоғозларини харид қилишлари мумкин. Дастурдаги энг оммабоп акциялар Tesla компаниясига тегишли бўлиб, унинг нархи 26 доллардан бошланади. Фойдаланувчилар, шунингдек, тез-тез Apple, Starbucks ҳамда Netflix қоғозларини харид қилмоқда.

Совға қилинган акцияни олиш учун брокерлик ҳисобини очиш ва совға картасининг кодини рўйхатдан ўтказиш зарур. Кореянинг Chosun Ilbo нашри маълумотларига кўра, декабрдан буён Shinhan Investment 20 мингдан ортиқ совға карталарини сотган. Акцияларнинг аксариятини 20-30 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар харид қилган.

Март охирида KakaoGift’га, шунингдек, КB Securities инвестиция компанияси ҳам акцияларини жойлаштирган бўлиб, бир дона қимматли қоғоз нархи 8,9 долларни ташкил этади. Дастлабки 20 кун давомида компания Amazon, МGM, Nike ва бошқа брендларнинг акциялари бор 3,4 миллиондан ортиқ совға карталарини сотган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда