11:26 / 16.05.2021
1 489

Хитой Фаластинни Исроил билан ихтилофда қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Хитой Фаластинни Исроил билан ихтилофда қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Фото: Ван И / LIU Weibing / XINHUA / Xinhua via AFP / EastNews

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И покистонлик ҳамкасби Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан суҳбатда Пекин Фаластинни Исроил билан ихтилофда қўллаб-қувватлашини айтди.


«Хитой келгусида ҳам фаластинликларни уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклашда, жорий муаммоларни сиёсий мулоқот йўли билан ҳал қилишни, БМТ, Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотини қатъий қўллаб-қувватлайди», деб айтган Ван И суҳбат чоғида.

Хитой вакилининг таъкидлашича, Пекин БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил — Фаластин ихтилофи томонларини тинчлик бўйича мулоқотларни «икки давлат тузиш концепцияси» асосида тиклашга чақириши керак деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, Хитой ихтилоф бўйича иккита шошилинч маслаҳатлашув ўтказишни талаб қилмоқда. Бироқ БМТ Хавфсизлик кенгаши бу борада бир тўхтамга кела олмаяпти.

«Афсуски, Хавфсизлик кенгаши ҳамон бир тўхтамга кела олмаяпти ва АҚШнинг ихтилоф борасида эгаллаган позицияси ҳаққонийликка зиддир. Биз Хавфсизлик кенгашининг барча аъзоларини ўз мажбуриятларини бажаришга ва Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш бўйича жиддий саъй-ҳаракатлар амалга оширишга чақирамиз», деб айтилган Ван И баёнотида.

Ўз навбатида, Покистон ташқи ишлар вазири ихтилофни мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал қилишда Фаластин ва Исроилга кўмак кўрсатилишини қўллаб-қувватлашини айтган.

14 май куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ихтилоф томонларини ўт очишни тўхтатишга чақирган. Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли 16 май кунига шошилинч йиғилиш ўтказишни белгилаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хитой Фаластинни Исроил билан ихтилофда қўллаб-қувватлашга ваъда берди