09:43 / 18.05.2021
3 885

АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ЛГБТ байроғини осди


АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси бугун ўз биносига ЛГБТ байроғини осиб қўйди. Элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида айтилишича, ушбу байроқ Халқаро гомофобия, бифобия ва трансфобияга қарши кураш куни муносабати билан осилган. Элчихона Қозоғистонда ЛГБТ аъзолари камситилаётганини айтиб, бундан хавотир билдирган.

Барча, жумладан, ЛГТБ аъзолари жамият ҳаётида ҳар томонлама ва фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлиши зарур”, – дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Америкалик дипломатларнинг “байроқ” ташаббуси ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлмоқда. Бир қатор фойдаланувчилар элчихонанинг ёнида масжид жойлашганини таъкидлаб, камалакранг байроқнинг осилишини провокация деб ҳисобламоқда.

АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп Америка элчихоналарида ЛГТБ байроғини осишни тақиқлаб қўйганди. Ҳозирги президент Жо Байден маъмурияти эса тақиқни бекор қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ЛГБТ байроғини осди