00:00 / 20.05.2021
18 482

Қирғизистонда 440 кг гиёҳванд моддалар ортилган юк машинаси қўлга олинди (видео)


Фото: манас.неwс
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 440 кг гиёҳванд моддалар яширилган махсус махфий қутилар ортилган юк машинаси қўлга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларининг айтишича, мусодара қилинган героиннинг қора бозордаги нархи 20 миллион доллардан ошади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар Яқин Шарқдан Ўрта Осиё ҳудуди орқали Европа мамлакатларига олиб ўтилаётган бўлган.

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси шу йўл билан энг йирик халқаро гиёҳвандлик каналларидан бири тўсиб қўйилганини даъво қилмоқда.

«Республика мустақиллиги йилларидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида биринчи марта бундай йирик гиёҳвандлик каналини ёпиш ва рекорд миқдордаги героинни мусодара қилишга эришилди», — дейилади қўмита пресс-релизида.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар беришича, ушбу иш юзасидан судгача бўлган жараёнлар доирасида икки нафар Қирғизистон фуқароси ҳибсга олинган ва гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб, қўмитанинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда гиёҳвандлик каналига алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда 440 кг гиёҳванд моддалар ортилган юк машинаси қўлга олинди (видео)