10:56 / 24.05.2021
1 937

Эйнштейннинг мактуби 1,2 миллион долларга сотилди (видео)


Фото: «Zerkalo.az»
Бостондаги RR Auction аукционида физик назариётчи Альберт Эйнштейннинг E=mc2 формуласи туширилган мактуби 1 243 707 долларга сотилди, деб хабар берилди аукцион уйининг сайтида. Мактубнинг бошланғич нархи 400 минг доллар этиб белгиланган эди. Уни сотиб олган харидор номи маълум қилинмаган.

Мактуб 1946 йилнинг октябрь ойида физик олим Людвик Зильберштейн манзилига йўлланган. Хатда масса ва энергиянинг эквивалентлигини акс эттирувчи E=mc2 формуласи ёзилган эди. Бу дунёдаги энг машҳур физик формулалардан бири ҳисобланади.
Дунёда бу формуланинг Эйнштейннинг ўзи томонидан ёзилган фақат тўрт нусхаси мавжуд.

Маълумот учун, сувенирлар савдоси билан шуғулланувчи Prop Store компанияси 29 июнь куни Лос-Анжелесда «сеҳрли» аукцион ўтказади. Кимошди савдолари 1 июлга қадар давом этади. Таъкидланишича, суратга олиш майдончасида фойдаланилган 1200 дан ортиқ буюм сотувга қўйилади.

Шунингдек, Amazon асосчиси Жефф Безосга тегишли Blue Origin компаниясининг 20 июнда New Shepard кемасида космик сайёҳлар учун биринчи суборбитал кузатув парвозини амалга ошириши, кемадаги олти ўриндан бири уч босқичдан иборат беш ҳафталик онлайн аукционга қўйилиши ҳақида хабар берилди.

Christie’s аукцион уйи эса бир йилдан ортиқ Халқаро космик станция (ХКС)да сақланган бир шиша француз виносини кимошди савдосига қўйишни режалаштирмоқда. Ҳозирча винонинг бошланғич нархи бир миллион долларга баҳоланмоқда. Вино 14 ой ўтиб Ерга қайтарилган ва ичимликни таътиб кўрган мутахассислар винонинг таъми бироз ўзгарганини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эйнштейннинг мактуби 1,2 миллион долларга сотилди (видео)