11:47 / 24.05.2021
1 908

Италияда арқон йўли узилиб, кабина қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди


Фото: Facebook / @soccorsoalpinocnsas
Италиядаги арқон йўли узилиб, юк кўтаргич кабина қулаб тушиши оқибатида жабрланган бола касалхонада вафот этди. Шу тариқа, ҳалокат қурбонлари сони 14 кишига етди, деб ёзади «РБК».

ANSA маълумотларига қараганда, 13 киши, шу жумладан, икки ёшли бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Тўққиз ва беш ёшдаги икки нафар бола оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Кейинроқ уларнинг каттаси вафот этган.

Кабина қулаши оқибатида жабрланган тўққиз ёшли бола касалхонада вафот этгани ҳақида Corriere della sera нашри ҳам хабар берди. Беш ёшли боланинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Авария 23 май куни юз берди. Арқон йўли узилиб кетиши оқибатида тахминан 20 метр баландликдан ичида 15 киши бўлган кабина қулаб тушди. Дастлаб 12 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.

Маҳаллий Rainews24 телеканали хабарига қараганда, йўналиш охирига етай деб қолганида кўтарма йўл арқони узилиб кетган. Кабина бориш қийин бўлган ўрмонли жойга қулаб тушган, бу қутқарув операциясини мураккаблаштирган. Қутқарувчилар кабинани ерда деярли бутунлай пачоқланиб, остин-устун бўлган ҳолда топган.

Арқон йўли кабинасининг сиғими 40 йўловчига тенг. Арқон йўли қарийб 1,5 минг метр баландликдан ўтган бўлиб, Лаго Мажоре кўли яқинида жойлашган Стреза аҳоли пунктини Монтероне тоғи билан боғлайди. Арқон йўли бўйлаб сайр 20 дақиқа давом этади.

Йўл 1970 йилда очилган. Сўнгги марта у 2014—2016 йилларда тўлиқ таъмирдан чиқарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда арқон йўли узилиб, кабина қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди