14:38 / 25.05.2021
4 622

Жазирама кунда совуқ сувда чўмилаётган қироллик кобраси (видео)


Кадр: YouTube
Интернетда қироллик кобрасини чўмилтираётган ҳиндистонлик эркакнинг видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, деб хабар беради Meduza.

Илонлар — қўрқинчли жонзот. Айниқса, гап заҳарли қироллик кобралари ҳақида кетганда. Аммо Ҳиндистоннинг айрим аҳолиси бу каби хавфи қўшнилар билан яшашга ўрганиб қолган ва улар билан тил топишишга ҳам улгурган. Айримлар эса ҳатто илонларга ғамхўрлик ҳам қилади.

Reddit тармоғида эълон қилинган видео бир вақтнинг ўзида одамни ҳам ҳайратга, ҳам қўрқувга солади: илонлар бўйича шу каби мутахассислардан бири жазирама кунда қироллик кобрасини чўмилтириб қўйган. У пақирдан илоннинг устига совуқ сув қуйиб, кейин эҳтиёткорлик билан унинг бошини ушлаб кўрган. Ҳали иссиқ эканига ишонч ҳосил қилгач, яна сув қуйган. Бу вақтда эса илон хотиржамлик билан сувдан баҳра олмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жазирама кунда совуқ сувда чўмилаётган қироллик кобраси (видео)