Фото: АFP
Японияда ҳар йили ўтказиш анъанага айланган юбари қовунлари аукционида бир жуфт полиз маҳсулотлари 25 минг долларга сотилди, деб хабар беради Esquire.
Қовунлардан болалар учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Hokkaido Products Ltd. cотиб олган. Компания қовунларни музлатиб қўяди ва уларнинг бўлакларини ижтимоий тармоқлар орқали лотерея тарзида аниқланган оилаларга юборади. «Юбари қовунлари билан оғир пандемия даврида инсонлар кайфиятини кўтаришни истаймиз», — дейди компания вакиллари.
Одатда юбари қовунларининг биринчи аукциони ёз келганидан далолат беради. Юбари деликатес ҳисоблангани сабаб уларнинг нархи 50 доллардан бошланади. 23 майдан буён Хоккайдо префектурасида жами 466 та шу каби қовунлар йиғиб олинган.
Қовуннинг аукциондаги рекорд нархи 2019 йилда қайд этилган — 36 минг доллар. 2020 йилда пандемия сабаб юбари 1100 долларга сотилган эди.
Коронавирус чекловлари боис мамлакат фермаларида юбарини етиштириш билан шуғулланувчи хорижлик ишчилар кела олмаган, шунга қарамай, қовун ишлаб чиқариш орқали ушбу мавсумда 2,2 миллиард иена (20 миллион доллар) ишлаб топиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди